AҚШ Олимпия тайёрлаш марказининг юқори самарадорлик бўлими директори, FINA эксперти, “Global Sport Technology” компанияси катта физиологи, Доктор Генадиюс Соковалас жорий ойнинг 23-27 январь кунлари Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралар мактаб интернатида мураббий ва атлетлар учун 5 кунлик семинар ўтқаздилар. Мазкур семинар беш кун ичида 22 мавзулар буйича ёритиб ўтилди (хусусан сузиш техникалари, спортчиларнинг таёрлов машғулотлари, ва технологияларни сузишта ишлатиш), ва тест натижаларига асосан, юкори балларни эгалаган катнашовчилар сертификатлар билан тақдирланди.

Ушбу семинар мураббий ва атлетларни малакасини ошириш билан биргаликда, келажакта бизнинг спортчиларимиз олий ютукларга еришишда ёрдам беради деган максадида ўтказилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон сузиш Федерацияси, Жаноб Генадиюс Соковаласга миннатдорчилик исҳор этиб, келгусида янада самарали ва ўзаро манфаатли хамкорлик қилишига умид билдириб қолади!

ULASHING